Самарқанд вилояти Пахтачи туманида йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёдани машина уриб юборган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 3 январ куни соат 20:00 ларда М-37 халқаро автомобил йўлида содир бўлган.

Навоий-Самарқанд йўналишида келаётган Gentra ҳайдовчиси Пахтачи тумани Ҳайит Элбеги маҳалласи ҳудудида бетон тўсиқдан ошиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳатлари олган пиёда ҳодиса жойида вафот этган.