«Дунё» хабарига кўра, ушбу марказ Жумабек Ташенов номдаги университети ва Андижон давлат педагогика институти ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми асосида ташкил этилди.
Мазкур университетда «Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчилари» дастури асосида бакалавр ва магистрлар тайёрланмоқда.
Университет ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция доирасида Ўзбек тили ва маданияти марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Марказ Ўзбекистоннинг миллий маданияти, адабиёти ва урф одатларини кенг тарғиб қилиш имконини беради.
Яқинда дунёнинг энг қадимий таълим ва тадқиқот муассасаларидан бири - Оксфорд университетида Ўзбек тили маркази очилди. Марказ 2024 йил январдан бошлаб илк талабаларни қабул қилади.

