Статистика қўмитаси хабарига кўра, бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77-ўринда қайд этилган эди.
2023 йилги SDG index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг қуйидаги 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган:
- мамлакатда камбағалликни қисқартириш;
- соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш;
- сифатли таълим билан таъминлаш;
- гендер тенглигига эришиш;
- тоза сув ва санитария;
- саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма;
- шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш;
- иқлим ўзгаришига қарши курашиш;
- тинчлик, адолат ва самарали бошқарув;
- барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик.



