Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Фанлар академияси ҳайъати ва тегишли фан ихтисосликлари бўйича фаолият кўрсатаётган ҳақиқий аъзоларининг тавсиясига асосан қуйидагилар Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб тасдиқланди:

Физика-математика фанлари бўйича

  • Ахмедов Бобомурот Жўраевич - Фанлар академияси Мирзо Улуғбек номидаги Астрономия институти лаборатория мудири
  • Абдуллаев Фатхулла Хабибуллаевич - Фанлар академияси Физика-техника институти бош илмий ходими
  • Розиқов Ўткир Абдуллоевич - Фанлар академияси В.И. Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари

Кимё фанлари бўйича

  • Туляганов Дилшот Убайдуллаевич - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети кафедра мудири
  • Сагдуллаев Шомансур Шохсаидович - Фанлар академияси С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти директори
  • Туробжонов Садритдин Махаматдинович - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори
  • Реймов Ахмед Мамбеткаримович - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори

Биология фанлари бўйича

  • Давронов Қаҳрамон - Фанлар академияси Микробиология институти директори

Техника фанлари бўйича

  • Содиқов Илхом Исмаилович - Фанлар академияси Ядро физикаси институти директори

Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича

  • Намозов Шодмон Эргашович - Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари

Тарих фанлари бўйича

  • Зиё Азамат Хамид ўғли - Фанлар академияси Тарих институти директори

Иқтисодиёт фанлари бўйича

  • Тухлиев Нурислом - Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори

Филология фанлари бўйича

  • Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович - Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори

Педагогика фанлари бўйича

  • Ибраимов Холбой - Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директори

Тиббиёт фанлари бўйича

  • Мусабаев Эркин Исақович - Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институти директори

Психология фанлари бўйича

  • Шоумаров Ғайрат Бахромович - «Профи университети» нодавлат таълим ташкилоти ректори.