“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” ва “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи “Афросиёб” поездларининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 29, 30, 31 декабр кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида ҳамда 25, 26, 27, 28 декабр кунлари 762/761-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.
Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши
Самарқанд 11:05 — Тошкент 13:20
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05
762-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши
Тошкент 6:59 — Қарши 10:33
761-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши
Қарши 16:44 — Тошкент 20:20
Чипталарни темирйўл чиптахонларидан ва электрон тарзда eticket.railway.uz сайти орқали сотиб олиш мумкин.



