2 декабр куни соат 12:00 атрофида Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали талабаси ўткир зотилжам (пневмония)дан вафот этди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олийгоҳнинг Даволаш факультети 1-босқич 112 «Б» гуруҳ талабаси бўлган А.А. пневмония асоратлари бошлаганидан буён даво чораларини кўриб келган. Аммо шанба куни тез тиббий ёрдам шифокорлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, вафот этган.

Академия филиали матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар беришича, йигит касалликка чалинганига 1 ҳафтача бўлган. У ўз уйида вафот этган.

Тегишли идора ва вазирликка маълумотлар етказилган. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Хулосалар аниқ бўлганидан кейин қўшимча маълумот берилади.