Зарафшон миллий табиат боғи 1975 йилда қўриқхона сифатида ташкил этилган. 2018 йилдан бошлаб миллий табиат боғига айлантирилган. Умумий майдони – 2426 гектар.
Миллий боғ Зарафшон дарёси ўнг қирғоғи бўйлаб 47 кмга чўзилган. Энига эса 100 метрдан 1000-1400 метрли жойгача кенгайган, яъни эни жуда тор ҳолатда жойлашган.
Тарихий шаҳарга яқин жойдаги бу уникал масканга саёҳат қилишни тавсия қилиб қоламиз. Кўрсатувни кўриб ўзингиз бунга амин бўласиз.



