Яккасарой туманида жойлашган Туроб Тўла ва Фурқат кўчасининг чорраҳасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади

Шу сабабли 24 ноябр соат 09:00 дан бошлаб, ишлар жараёнида йўлнинг бир тарафи ёпилиб, ҳар икки йўналишга ҳаракат йўлнинг иккинчи тарафидан ўтади.

Пойтахт ҳокимлиги етказилган ноқулайликлар учун узр сўраган ва ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни илтимос қилган.