«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хорижда яшаётган ватандошлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш, инвестициявий ва сайёҳлик муҳитининг жозибадорлигини ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўз навбатида, ватандош Ўзбекистонда кечаётган янгиликларни доим кузатиб боришини, жумладан, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида эришилган юксак натижалар билан фахрланишини таъкидлади.

«Хорижда узоқ йиллардан бери ресторан бизнеси билан шуғулланиб келаман. Маккада ўзбек миллий таомларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ушбу шаҳарнинг марказий қисмида янги тамаддихона очяпмиз. Ушбу ресторанга «Ўзбекистон» деб ном қўйдик», деди у.

Янги ташкил этилаётган ресторанга бош ошпаз, новвой ва бошқа ходимларни Ўзбекистондан жалб этишга келишиб олинди. 

Макка шаҳридаги «Ўзбекистон» биринчи миллий таомлар ресторанининг расмий очилиш маросими 28 ноябр куни бўлиб ўтади.