Жамолиддин Раҳматуллаев бош мураббийлигидаги ўсмирларимиз Жакартада ўтган учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Амирбек Саидовнинг голи эвазига ҳисобни очишди – 1:0. Бу Амирбекнинг турнирдаги 4-голи бўлди ва у тўпурарлар рўйхатида бормоқда.
Голдан кейин инглизлар ҳужумкорликни ошириб, 36-дақиқада Ндала яккама-якка вазиятда Англиянинг жавоб голига муаллифлик қилди – 1:1.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар майдонда очиқ футбол намойиш этишди ва 67-дақиқада жамоамиз сардори Лазизбек Мирзаев жарима майдони ташқарисидан белгиланган стандарт зарбасини суперголга айлантирди – 2:1.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси ўз тарихида илк марта Англияни мағлубиятга учратиб, иккинчи марта чоракфинал босқичига йўлланма олди. Сўнгги марта 12 йил аввал – Мексика-2011 жаҳон чемпионатида Алексей Евстафеев бошчилигидаги ўсмирлар чоракфиналгача етиб келганди.
Ўзбекистон U17 жамоасининг 1/4 финалдаги рақиби Франция – Сенегал ўйинидан кейин маълум бўлади. Ушбу жуфтлик ғолибига қарши яримфинал йўлланмаси учун кураш 25 ноябр куни бўлиб ўтади. Чоракфинални ўсмирларимиз бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев трибунадан томоша қилади. Сабаби у Англияга қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасида майдондан четлатилди.
22 ноябр (чоршанба)
U-17 жаҳон чемпионати. 1/8 финал
Англия – Ўзбекистон – 1:2
Ҳакам: Селвин Браун (Ҳондурас)
VAR: Жоэ Дикерсон (АҚШ)
Голлар: Амирбек Саидов 4, Лазизбек Мирзаев 67 – Жожл Ндала 36.
Англия U-17: 1.Томми Сетфорд, 2. Жош-Кофи Ачемпонг, 3. Жейден Мегома, 5. Лекли Самуэл, 6. Самуэль-Смит, 10. Сам Амо-Амеяв ( 9. Жастин Обоваодуо, 80), 11. Жоэль Ндала, 14. Дэнни Райс (4. Финли Мак Аллистер, 46), 16. Майлс Люис-Скелли, 18. Крис Риг (20. Этан Нванери,63) 19. Мэтти Верҳорст
Ўзбекистон U-17: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Азизбек Тўлқинбеков, 6. Озодбек Ўктамов (3.Яҳё Ўринбоев, 46), 7.Лазизбек Мирзаев, 8.Беҳрўз Шукуруллаев, 9.Амирбек Саидов, 13.Беҳруз Жуматов, 16.Муҳаммадали Реимов, 17.Оллоберган Каримов, 19.Шерзод Абдулбориев, 20.Дилшод Абдуллаев.



