Туркиянинг Albayrak Holding компанияси Ўзбекистон шаҳарларида йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлашнинг автоматлаштирилган фото ва видео қурилмаларини ўрнатиш лойиҳасини амалга оширмоқда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, вазирлик раҳбари Лазиз Қудратов Albayrak Holding координатори Эрдал Налбант билан учрашув ўтказди.

Томонлар Ўзбекистон шаҳарларида йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи қурилмаларни ўрнатиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишларнинг боришини муҳокама қилди ва «тизимни ўз вақтида ишга тушириш бўйича самарали чоралар кўриш» зарурлигини таъкидлади.

Компания Ўзбекистонда рақамлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш ва машинасозлик соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.



