Қашқадарё вилояти Китоб туманида фуқаро 21 туп қайрағоч дарахтини ноқонуний кесиб ташлагани аниқланган. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро фермер хўжалигига тегишли ер майдони атрофида ўсиб турган 21 туп қайрағоч дарахтини ҳеч қандай рухсатномаларсиз кесиб ташлаган.
Аниқланган ҳолат юзасидан табиатга 180 млн 840 минг сўм зарар етказилгани ҳисобланган. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар туман прокуратурасига тақдим этилган.

