Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Вилоят ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса 21 октябр куни соат 20:00 ларда туман ҳудудидан ўтган 4Р-22 автомобил йўлининг 20-километрида содир бўлган. 

Қайд этилишича, 6 та транспорт воситаси тўқнашиб кетган. Бунга ҳайдовчилар оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган. 

Машиналар ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.