Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёевнинг Россия Федерациясига расмий ташрифи якунларига бағишлаб ўтказилган ОАВ учун баёнотда маълум қилинди.

«Ушбу тижорий шартнома орқали Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикаси орқали Ўзбекистон Республикасига йилига 2,8 млрд метр куб газ етказилиши режалаштирилган.

Шартноманинг кучга кириши ва Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб берилиши нафақат республикамиз, балки Марказий Осиёда энергетик барқарорликни таъминлашда жуда катта ўрин эгаллайди», — деди Ўзбекистон Республикаси президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ҳукумати «Газпром» билан республикага табиий газ етказиб бериш бўйича Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида икки йиллик тижорий шартнома имзолаган эди. Шартномага кўра йиллик газ етказиб бериш ҳажми қарийб 2,8 миллиард метр кубни ташкил этиши хабар қилинган эди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги юқори босимли газни қабул қилиш учун барча зарур инфратузилма ва газ қувурлари тайёрлаб қўйилганини маълум қилган эди.