Қатарда XXII  Ислом дунёси маданият вазирлари конференциясига тайёргарлик кўриш доирасида Маданий ривожланиш бўйича маслаҳат кенгашининг махсус йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлигининг ахборот хизматидан маълум қилинишича, йиғилишда Ислом дунёсида маданият пойтахтини эълон қилиш механизмини ишлаб чиқиш кўриб чиқилган.

Бундан ташқари, Доҳада маданий меросни ҳимоя қилиш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.