Делегация вакиллари аэропортда кутиб олиниб, сўнг ўзларига ажратилган шаҳарчаларга юборилди. 

ОАВ вакиллари медиа шаҳарчага, спортчилар эса атлетлар шаҳарчасига жойлаштирилди.

Маълумот учун, 23 сентябр куни XIX Осиё ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Спорт тенниси, футбол, пляж волейболи каби спорт турларида аллақачон беллашувлар бошланган.