Мисол учун, халқаро спорт мусобақалари ғолиблари олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

Шунингдек, халқаро фан олимпиадалари ғолиблари, «Мард ўғлон» ва «Зулфия» давлат мукофоти соҳиблари каби 10 дан ортиқ турдаги имтиёзлар ҳам абитуриентларнинг имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка тавсия этишга асос бўлади.

«Заковат» интеллектуал ўйини ғолиблари эса олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига имтиҳонсиз базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Шунингдек, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаблар ва ижод мактабларининг битирувчилари ҳам имтиҳонсиз базавий тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.