Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:
- ички аудит хизмати фаолиятини баҳолаш;
- баҳолаш натижаларини расмийлаштириш ва ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш;
- баҳолаш натижаларини мониторинг қилиш уларни жамоатчиликка эълон қилиш.
Ички аудит хизматини баҳолаш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан режали ва режадан ташқари тартибда амалга оширилади.
Режали баҳолаш хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган жадвалга асосан ўтказилади.
Ҳар йили 1 мартга қадар тасдиқланган жадвал вазирлик сайтида эълон қилинади.
Режадан ташқари баҳолаш қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:
- айнан давлат органининг мурожаатига асосан;
- тақдим этилган чораклик ҳисоботларни ўрганиш натижасида қўшимча хавфлар аниқланганда.
Низом билан баҳолаш мезонлари ва саволнома шакли ҳам тасдиқланмоқда.

