Музокарада икки давлат ўртасидаги таълим соҳасида эришилган келишувлар ҳамда амалга оширилган ва оширилаётган тадбирлар, жумладан, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги 2-ректорлар форумини Сеулда ўтказиш, мамлакатда таҳсил олаётган талабалар учун керакли шарт-шароитлар яратиш ва алмашинув дастурларини фаоллаштириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Жорий йил 20-21 сентябрь кунлари Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган «Глобал таълим ва инновациялар саммитига» (GEIS) Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштироки юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур тадбир бутун дунё бўйлаб инновацион таълим тажрибаларини алмашиш ва таълимнинг рақамли трансформацияси бўйича ҳамкорлик қилишни мақсад қилган.