Хусусан, жорий йил 3 сентябрь куни «Мустақиллик куни»га бағишлаб «Янги нафас» халқаро оммавий югyриш мусобақалари республиканинг 16 шаҳрида ташкил этилади.
Жорий йил 6 сентябрь - 29 октябрь кунлари эса Save Аrаl, GTL Night Run, «ЭкоЗаБег» оммавий югyриш мусобақалари бўлиб ўтади. Ушбу марафонларга Чуст шаҳри, Андижон тумани, Боғдод тумани, Олмалиқ шаҳри, Бекобод шаҳри, Самарқанд шаҳри, Ғузор шаҳри (GTL Night Ruп), Қоровулбозор тумани («ЭкоЗаБег») мезбонлик қилади. Югуриш мусобақаларига 200 мингдан ортиқ аҳолини жалб этиш назарда тутилган.
Бундан ташқари, мазкур марафонларда Ўзбекистоннинг чет эллардаги дипломатия ва бошқа ваколатхоналари ходимлари, ватандошлар ҳам иштирок этиши мумкин.



