28 июль куни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, Пскем дарёсининг чап ирмоғи ҳисобланган Испайсойда янги микро ГЭС ишга туширилди.

Фото: Ўзбекгидроэнерго

«Испайсой» микро ГЭС қуввати 200 KW бўлиб, ўртача йиллик электр энергия ишлаб чиқариши ҳажми 1,75 млн KW·соатни ташкил этади.

Фото: Ўзбекгидроэнерго

Испайсой Бўстонлиқ тумани, Испай қишлоғидан оқиб ўтувчи Пскем дарёсига қуйилувчи сой бўлиб, узунлиги 13 км. Унинг ўртача йиллик сув сарфи секундига 2,4 м3.