Таклифлардан бири украиналик учувчиларнинг Қўшма Штатларга бориши ва Аризонада жойлашган Ҳарбий-ҳаво кучлари Миллий гвардияси бўлинмаси томонидан ўқитилиши билан боғлиқ, деб ёзади нашр.
Бироқ, икки АҚШ расмийси ва бир Европа расмийсига кўра, бу фикр қўллаб-қувватланмади.
Яна бир режа америкалик ҳарбий учувчиларни Украинадан ташқарида украиналикларни тайёрлаш учун Европага юборишни назарда тутади. Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, дейди Politico суҳбатдошлари.
«Биз ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиз билан режани амалга оширишнинг энг амалий йўлини аниқлаш устида ишлаяпмиз», деб тушунтирди АҚШ расмийларидан бири.



