Унда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ҳудудлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантиришнинг истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ахборот технологиялари, озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳунармандчилик соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

