“Таълим назорати” канали хабарига кўра, Президент мактабларига қабул фақат 4-синфдан 5-синфга ўтаётган ўқувчилар учун 30 июнда ёпилади. Қолган бўш ўринларга қабул 10 июлга қадар узайтирилади.

Ижод мактабларига қабул 30 июнда тўлиқ ёпилади.

Ихтисослаштирилган мактабларнинг барчасига қабул 10 июлга қадар узайтирилади.

Ўқувчининг ота-онаси (қонуний вакиллари) қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • махсус шаклдаги маълумотнома;
  • талабгорнинг туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;
  • ўқув йили натижасига кўра, талабгорнинг баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси.

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади.