Онлайн музокаралар чоғида Pronar Sp. z o.o. компаниясининг Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш соҳасига сармоя киритиш ва ишлаб чиқаришни босқичма-босқич 30-40 фоизгача маҳаллийлаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Тадбирда Польша томонидан “Польша-Ўзбекистон” Савдо палатаси президенти, Польша собиқ бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт вазири Януш Пехочинский ҳам иштирок этди.
Сергиуш Мартинюк Ўзбекистон делегациясини Pronar Sp. z o.o. ишлаб чиқариш салоҳияти ва фаолияти кўлами билан таништириш мақсадида компаниянинг бош офисига таклиф қилди.
Учрашув якунида ушбу инвестициявий лойиҳани ўз вақтида ва сифатли ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Pronar Sp. z o.o. компанияси ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун “Йўл харитаси” имзолаш бўйича келишувларга эришилди.


