Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Деҳқонобод туман бўлими бошлиғи Б.Ғ. ўзига бириктирилган Nexia-3 русумли хизмат автотранспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида қарама-қарши йўналишдаги фуқаро Ш.Ф. бошқарувидаги Cobalt русумли автотранспорт воситаси билан тўқнашиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Департамент хабарига кўра, орқа томондан ҳаракатланиб келган фуқаро У.Ё. бошқарувидаги Spark русумли автотранспорт воситаси ҳам Б.Ғ. бошқарувидаги Nexia-3 автомашинасига келиб урилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли суд тиббиёт экспертизалари ҳамда департамент ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Экспертиза ҳамда хизмат текшируви натижасига кўра қўшимча ахборот берилиши айтилган.


