Бу сафар саудиялик газетхонлар эътиборига таълим соҳасидаги ҳамкорликка доир маълумот ҳавола этилган. «Уч нафар ўзбекистонлик талаба Жазоирда араб тилини ўрганмоқда» сарлавҳаси остидаги мақолада жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ) делегацияси Жазоирга ташриф буюргани тўғрисида хабар қилинади.
Таъкидланишича, ташриф давомида Жазоирнинг 5 та олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланган.
Уч нафар ўзбекистонлик талаба Жазоирдаги Ал-Вад университетида араб тилини ўрганишни бошлади. Саудия ахборот манбасига кўра, улар Ал-Вад провинциясидаги шаҳида Хама Лахдара университетига жорий йилнинг 1 май куни келишган.
Келгуси ўқув йилидан бошлаб ЎзДЖТУдан яна 20 нафар ўзбекистонлик талаба Ал-Вад университетининг Араб тили кафедрасида амалиёт ўтайди, деб ёзади Alharir.info нашри.


