"Фақат айтишим мумкинки, улар Украинага жўнатилаётгани ҳақида эълон қилганимиздан кейин ҳам фойдаланишда бўлган, менинг маълумотларимга кўра, улар аввалроқ қўлланилган. Лекин тафсилотларни келтира олмайман", - деди Уоллес. 

Унинг сўзларига кўра, "жанговар қирувчи самолётлар каби узоқроқ масофадаги нишонлар вайрон бўлишини таъминлайдиган" Storm Shadow ракеталари Украинага ҳали тақдим этилмаган замонавий самолётларнинг етишмаслигини қисман қоплаш имконини беради. 

"Биз жанговар қирувчилар билан таъминлай олмаймиз, аммо жанговар қирувчи самолётлар қила оладиган нарсалардан бири - қўшимча зарба берувчи техника етказиб беришда ёрдам бера оламиз", деди Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Британия Украинага юзлаб зенит ракеталари ва жанговар учувчисиз учоқларни топшириш ниятида. Бу ҳақда Володимир Зеленскийнинг Лондонга ташрифи муносабати билан 15 май куни Британия ҳукумати маълум қилди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ёзида Буюк Британия украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларини бошқариш бўйича тайёргарликдан ўтказишни бошлайди, дейилади Британия ҳукумати сайтида. Украиналиклар учун Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари ўқийдиган дастур мослаштирилмоқда.