«Интер» «Милан»дан жавоб баҳсида ҳам тўп ўтказмасдан устун келди. Лаутаро Мартинеснинг ягона голи «нерадзурри»га ғалаба келтирди. 

Шу тариқа «Интер» 13 йиллик танаффусдан сўнг нуфузли еврокубок финалида ўйнайдиган бўлди. «Кўк-қоралар» охирги бор 2010 йили «Бавария» (2:0) билан ҳал қилувчи баҳсда тўқнаш келиб, қитъада тенгсиз клубга айланганди.

Индзаги жамоасининг финалдаги рақиби 17 май кунги «Манчестер Сити» — «Реал» ўйинида аниқланади.  Мадридда 1:1 ҳисоби қайд этилган. 

ЕЧЛ. Яримфинал. Жавоб ўйини
Интер — Милан 1:0

16 май, «Жузеппе Меацца» 
Гол: Мартинес (74). 
Интер – Онана, Думфрис, Дармиан, Ачерби, Бастони, Димарко (Гозенс, 66), Мхитарян (Брозович, 44), Чалхонўғли, Барелла (Гальярдини, 84), Жеко (Лукаку, 66), Мартинес (Корреа, 84).
Милан – Меньян, Калабрия, Томори, Тиав (Калулу, 64), Эрнандес, Крунич, Диас (Ориги, 76), Тонали, Леау, Мессиас (Салемакерс, 76), Жиру.
Огоҳлантиришлар: Тиав (56), Барелла (79), Тонали (79), Крунич (81), Томори (82), Мартинес (82).
Биринчи ўйин — 2:0.