Навоий ва Самарқанд вилоятларида ҳар бири 100 МВт қувватга эга 2 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, фотоэлектр станциялар томонидан январь-апрель ойларида 159 миллион 564 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 48 миллион куб метр табиий газ тежалди ва атмосферага 67 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинди.

Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳажми 200 мингдан ортиқ хонадоннинг 4 ойлик истеъмолини ташкил этгани маълум қилинган манбада.