Бу ракетанинг учиш масофаси 250 километрдан ошади, бу эса унга “Украина шарқидаги Россия назоратидаги ҳудудга чуқур зарба бериш имконини тақдим этади”, деб ёзади CNN.
Шу билан бирга, телеканал хабарига кўра, Украина вакиллари Буюк Британияни ракеталар фақат Украина ҳудудида қўлланилишига ишонтиришган.
Лондон ҳар доим Қримни Украина ҳудуди деб тан олиб келган, деб эслатган CNN, шунинг учун, эҳтимол, ракеталар яриморолдаги нишонлар учун ишлатилиши мумкин.
Буюк Британия Украинанинг ғарб иттифоқчилари орасида Киевни узоқ масофага учувчи қуроллар билан таъминлаган биринчи давлатга айланди.

