«Аэрофлот» авиакомпаниясининг Фарғонадан Тошкентга учиши лозим бўлган рейси техник сабабларга кўра кечиктирилди

3 апрель куни Тошкент вақти билан соат 04:14 да бортида 81 йўловчи билан Москвадан Фарғонага (SU1970 рейси) келган «Аэрофлот» авиакомпаниясининг самолётида техник носозлик юзага келди. 

Парвозни давом эттириш учун самолётни алмаштиришга қарор қилинган.

Фарғона — Тошкент йўналишидаги парвоз маҳаллий вақт билан соат 05:45 дан 17:30 га кўчирилган. Ушбу парвозни амалга ошириш учун «Аэрофлот» Шереметево аэропортидан (Москва) қўшимча B737-800 типидаги самолётни жўнатган. 

Ушбу самолёт келгунигача йўловчилар меҳмонхоналарга жойлаштирилган.