Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, Миробод туманидаги 83-сонли умумтаълим мактаби олдидаги дарахтга яшин уриши рўй берган.
Ҳодиса оқибатида мактаб биносининг эшик ва ойналарига зарар етган.

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса натижасида жабрланган ёки ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.




