ЎзА хабарига кўра, маслаҳатлашув чоғида халқаро террор, экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси сингари минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ таҳдид, хавф-хатарларга қарши кураш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар конструктив ҳамкорликни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга содиқлигини, хавфсизлик соҳасидаги Ўзбекистон-Қирғизистон шериклигини, шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, биргаликдаги амалий саъй-ҳаракатлар механизмини мувофиқлаштириш орқали ривожлантиришга қатъий тайёр эканлигини тасдиқлади.

Учрашув якунида хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қаратилган аниқ йўналишлар, чора-тадбирлар белгиланган маслаҳатлашув протоколи имзоланди.