Андижонда «Халқ банки»га тегишли банкоматлардан 430 млн сўм миқдорида пул ўғирланган. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси хабар берди. 

Ҳолат бўйича Андижон вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари хозирда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.