Семинарда EIPP лойиҳалари доирасида амалга оширилаётган ишларнинг бориши, жумладан, фотоэлектр панеллар ишлаб чиқариш ва яримўтказгичли электроника бўйича инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластерини яратиш каби йўналишлар тақдим этилди. Муҳокама давомида келгусидаги амалий ҳаракатлар, жумладан, янги истиқболли лойиҳалар бўйича лойиҳа олди ҳужжатларини биргаликда ишлаб чиқиш доир амалий чоралар ишлаб чиқилди.

Тадбир якунида иштирокчилар келгусидаги ҳамкорлик форматини белгилаб, 2023 йилга мўлжалланган Дастурни амалга ошириш доирасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси»ни келишиб олди.