Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахсларга лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори камайтирилди.

Концерт, оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этувчи яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқаларга:

  • I рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 20 баравари (илгари 50 баравари бўлган);
  • II рейтинг гуруҳи ижрочилари учун — БҲМнинг 10 баравари (илгари 25 баравари бўлган);
  • ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатадиган яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, дижей-овоз оператори, маъмур ва бошқаларга – БҲМнинг 3 баравари (илгари БҲМнинг 4 бараваридан 7 бараваригача).