Самарқанд вилоятида 5 киши овқатдан заҳарланган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси матбуот котиби хабар бермоқда.
Ҳодиса 2023 йилнинг 6 январь куни Қўшрабод туманида содир бўлган. 5 киши овқатдан заҳарланган. Улардан икки нафари вафот этган.
Қайд этилишича, овқатдан заҳарланиш уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида содир бўлган.
«Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси қўлбола усулда тайёрланган ва сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилмасликни сўрайди», дейилади хабарда.



