ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилишида ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий, Озарбойжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш бош котиби Қайрат Сарибай иштирок этмоқда.
Тадбир давомида иштирокчилар савдо, транспорт, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, энергетика ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотидаги раислиги якунлари умумлаштирилади.

