Шунга кўра, “Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги қонунга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вазифаларига қуйидагилар қўшилди:
- текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон юритиш;
- мажбурий талаблар электрон реестрини юритиш.
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари қуйидагиларни қўшимча равишда амалга оширади:
- малака имтиҳонини ўтказиш регламентини, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, муддатини узайтириш ва тугатиш тартибини, аудиторлар малакасини оширишга оид намунавий дастурни тасдиқлайди;
- малака имтиҳонини ўтказади;
- аудиторнинг малака сертификатини беради.



