«Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан 23 январдан барча ҳудудларда III чорак дарслари бошланишини маълум қилади.
Бунда иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ҳолат яхшилангунига қадар ўқишни вақтинча масофадан олиб боришларига рухсат этилади.
Қайси мактаблар вақтинча масофадан таълим олишлари ҳақида ҳудудларнинг ижтимоий тармоқ каналлари ҳамда мактаб раҳбарлари томонидан бевосита ота-оналарга хабар берилади», дейилади вазирлик хабарида.
Юқорида келтирилган масалалар юзасидан мурожаатларни @xtv_nazorat_bot орқали юбориш мумкин.
Чилонзор тумани ҳокимлиги қуйидаги 10 та мактаб анъанавий тарзда очилиши режалаштирилганини маълум қилди: 126, 217, 90, 103, 128, 66, 131, 164, 195 ва 200-мактаб.
Онлайн тарзда машғулотлар олиб бориладиган 22 та мактаблар қуйидагилар: 101, 201, 270, 280, 281, 138, 162, 163, 168, 79, 173, 178, 179, 181, 182, 183, 184, 114, 188, 202, 232 ва 4-мактаб.
