Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳунармандлари ўртасида яқин ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши давлатлараро алоқаларни, жумладан, маданий-гуманитар алмашувларни янада ривожлантириш ўсувчанлигига ижобий таъсир кўрсатишини тасдиқлади.
Музокаралар натижасида томонлар апрель ойида Боку шаҳрида туркий мамлакатлар ҳунарманд аёлларининг халқаро кўргазма-ярмаркасига ҳамкорликда тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича келишувга эришди.
Ушбу тадбир воситасида Озарбойжон аҳолисини тадбир иштирокчи мамлакатларининг маданияти ва анъаналари билан таништириш, делегация аъзоларининг В2В учрашувларини ўтказиш режалаштирилмоқда.



