Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари АКТ бўйича саводхонлик даражасини ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Мазкур қарор лойиҳаси билан:
- вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмаси раҳбарлари ва ходимларининг ҳар уч йилда бир маротаба ўтиши мажбурий бўлган ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлик даражасини рейтинг баҳолаш тизими асосида малака ошириши янги тартибини жорий этиш;
- талабгор ҳар уч йилда бир марта Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасасининг attestat.egov.uz – Аттестациядан ўтказиш ва малака сертификатини бериш ягона ахборот тизими орқали мажбурий равишда аттестациядан ўтиши;
- талабгорнинг аттестация натижалари Аттестация ахборот тизимидаги ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлик даражасини рейтинг баҳолаш модули орқали ахборот-коммуникация технологияси соҳасига оид тест ўтказиш йўли билан баҳоланиши;
- аттестация натижаларига кўра, шаклланган тавсияга асосан, давлат ташкилотларининг иш берувчилари томонидан мулкчилик шаклидан қатъий назар барча турдаги ўқув муассасаларида давлат ташкилотларининг маблағлари ҳисобига талабгор малакаси мажбурий равишда оширилиши;
- талабгорнинг аттестациядан муваффақиятли ўтиши натижасида олган аттестация гувоҳномаси уни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талабгорни тегишли давлат ташкилоти томонидан моддий рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳисобга олиниши ва бошқа нормалар белгиланмоқда.


