Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида хорижга қиймати 17,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 18,1 минг тонна анор экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, анор экспорт 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 2 минг тоннага ёки 12,3 фоизга ошган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп анор экспорт қилган давлатлар орасида Россия биринчи ўринни эгаллади – 9,9 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қозоғистон – 4,6 минг тонна;
- Тожикистон – 1,8 минг тонна;
- Қирғизистон – 1,3 минг тонна.

