Аҳоли соғлиғини кодекси лойиҳаси умумий ва махсус қисмларда жами 200 моддада баён этилмоқда.

Умумий қисм 5 та бобдан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • асосий қоидалар;
  • соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви;
  • Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва уни молиялаштириш;
  • рақамли соғлиқни сақлаш;
  • соғлиқни сақлаш соҳаси субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

Махсус қисм қуйидаги асосий йўналишларни қамраб олган 16 та бобдан иборат:

  • жамоат саломатлиги муҳофазасини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари;
  • юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси;
  • тиббий ёрдам кўрсатишнинг умумий қоидалари;
  • идоравий тиббиёт;
  • соғлиқни сақлаш соҳасидаги алоҳида муносабатларни тартибга солиш;
  • асосий юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларда тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш;
  • донорлик ва трансплантация;
  • фармацевтик фаолият, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг муомаласи;
  • соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолият;
  • соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар сиёсати;
  • тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мақоми;
  • якунловчи қоидалар.

Шунингдек, кодекс кучга кириши муносабати билан ўз кучини йўқотган деб топиладиган Ўзбекистон қонун ҳужжатлари рўйхати белгиланмоқда.