Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бир қатор қонунларни имзолади. Улар орасида «Фуқароларда ватанпарварликни тарбиялаш тўғрисидаги» қонун ва «Тожикистон Республикаси Маданият Кодекси» ҳам бор.

Қайд этилишича, «Фуқароларда ватанпарварликни тарбиялаш тўғрисида»ги қонун фуқароларни «Ватанга ҳалол ва фидокорона хизмат қилиш, кўҳна тарихдан ғурурланиш, миллий зиёратгоҳларга эҳтиром туйғулари, юрт эркинлиги ва фаровон келажаги йўлида тарбиялашга» қаратилган.

Шунингдек, Раҳмон Маданият Кодексини ҳам тасдиқлади. Ҳужжат замонавийлик, жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги ўзгаришлар ва тараққиёт талабларини, келгусидаги иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилгани ва қабул қилингани айтилди.