Савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни янада кенгайтириш, Ўзбекистон бозорига Польша сармоялари ва энг янги технологияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
2022 йил январь-сентябрь ойларида товар айирбошлаш ҳажми 42 фоизга, сўнгги уч йилда эса Ўзбекистонда Польша капитали иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар сони икки баробарга ошгани қайд этилди.
Томонлар иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш, Ўзбекистон-Польша ҳукуматлараро комиссияси доирасидаги қўшма ишларни давом эттиришга ўзаро тайёр эканини тасдиқлади. Келгуси йилда комиссия йиғилиши ва бизнес-форум ўтказиш зарурлиги таъкидланди.
Тўқимачилик ва рақамлаштириш соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

