Суҳбат аввалида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамкасбини ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 29-йиғилиши муваффақиятли ўтгани, Польша ташкилотга раислиги муносиб якунлангани билан табриклади.

Учрашувда Ўзбекистон-Польша муносабатлари долзарб масалалари, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. 2023 йилда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Польша ҳукуматлараро комиссияси 8-мажлисини ташкил этишдан манфаатдорлик билдирилди.