Ижтимоий тармоқларда Навоийда мактаб директори ва унинг ўринбосари қоровулхонада қарта ўйнаб ўтиргани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, тумандаги 52-умумтаълим мактабидаги мазкур ҳолат Нурота тумани халқ таълими бўлими томонидан ўрганиб чиқилган.

Мактабда ўқув ишлари, ташкилий-техник ва кадрлар масаласида ўзибўларчиликка йўл қўйилгани, ички тартиб-қоидаларга хилоф тарзда хатти-ҳаракатлар содир этилгани аниқланди. Мактаб директори Р.Сафаров ва унинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Х.Жўрабоев эгаллаб турган вазифасидан озод этилди”, — дейилади вилоят ХТБ муносабатида.

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳридаги 11-АФЧЎИМ директори 10-синф ўқувчисини ургани ва ўқувчи қиз ҳушини йўқотгани айтилган видеолавҳа тарқалган ва ҳолатни вилояти прокуратураси ўз назоратига олганди.