Мулоқотда икки давлат фуқароларининг ўзаро сайёҳлик ва хизмат сафарларига ортиб бораётган талабини қондириш мақсадида Ўзбекистон ва Корея ўртасида авиақатновларни ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Корея томонига Ўзбекистонда туризм соҳаси миллий иқтисодиёт стратегик тармоқларидан бири сифатида қаралиши айтиб ўтилди. Таъкидланганидек, мамлакатда қисқа вақт ичида хорижлик сайёҳлар келиши ва сайёҳлик инфратузилмаси объектлари сони сезиларли даражада ошди.
Икки давлат ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши мумкин бўлган Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига T'way Air авиакомпанияси парвозларини йўлга қўйиш масаласини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.



